Қашқадарёда 34 ёшли аёлга жароҳат етказиб, қочиб кетган эркак қидирилмоқда

Қашқадарёда 34 ёшли аёлга жароҳат етказиб, қочиб кетган эркак қидирилмоқда

2019 йил 18 август куни соат 15:05ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” йўлида ҳайдаб кетаётиб, Китоб туманида яшовчи пиёда 34 ёшли У.М. исмли аёлни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада У.М. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ёзмоқда.

Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!