Қарши шаҳрида фуқарони миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Қарши шаҳрида фуқарони миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан Қарши ҳарбий прокуратураси ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Т. фуқаро Р.С.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишилари орқали миллий гвардия тизимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 4 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, мазкур ҳолат юзасидан М.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!