Путиннинг Такер Карлсон билан интервьюсига Европа Иттифоқининг муносабати маълум бўлди

Путиннинг Такер Карлсон билан интервьюсига Европа Иттифоқининг муносабати маълум бўлди

"Путин ўз интервьюсида яхши маълум бўлган ёлғон ва манипуляцияларни такрорлади", — дея муносабат билдирди Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати раҳбари матбуот котиби Набила Массрали.

Унинг сўзларига кўра, Путин яна бир бор Ғарбга нисбатан душманлигини намойиш қилган ва тинчлик сари қадам ташлашдан манфаатдор эмаслигини очиқ-ойдин кўрсатган.

Бундан ташқари, Массрали Карлсонни Путинга манипуляция ва пропаганда учун платформа таклиф қилганини танқид қилган.

Шунингдек, Украина разведкаси ҳам Путиннинг мазкур интервьюсига муносабат билдирди.

"Албатта, бу таъсир ўтказиш воситаси. Чунки бу интервьюнинг мақсадли аудиторияси Ғарбнинг эркин дунёси", — деди Украина Бош разведка бошқармаси вакили Андрей Юсов.

"Путин қайси халқлар мавжуд бўлиши ёки бўлмаслигини ҳал қилувчи геосиёсий телба", — дея қўшимча қилди Юсов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!