Эрон манбалари маълум қилишича, агар Тель-Авив ҳаво ҳужумларини тўхтатса, Эрон раҳбарияти Исроилга қарши зарбаларни тўхтатиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда CNN Женевадаги музокаралар билан таниш манбаларга таяниб хабар берди.
Эрон томони бундай қадам АҚШ билан тўғридан-тўғри музокараларга йўл очиши мумкин деб умид қилмоқда — фақат Исроил кескинликни кучайтиришдан воз кечса.
Бу хабарлар арафасида Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Аббос Аракчи давлат телевидениеси эфирида шундай деган эди: «Мавжуд вазиятда, сионистик режим ҳужумлари давом этаётган пайтда, биз ҳеч ким билан музокара қилишга интилаётганимиз йўқ».
Бироқ Германия, Франция ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари билан Женевада бўлиб ўтган тўрт соатлик музокаралардан сўнг, у суҳбатларни «ҳурматли ва жиддий» деб баҳолади.
Эрон ахборот агентлиги IRNA маълумотига кўра, музокараларнинг асосий мавзуси Эроннинг ядровий дастури ва Исроил билан можарони юмшатиш чоралари бўлган.
Эрон томони учрашувда «барча томонларнинг позициялари акс этганини» таъкидлади ва дипломатик ҳаракатларни янада ривожлантириш умидини билдирди. Шу билан бирга, Аракчи БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши вакиллари билан ҳам алоҳида учрашув ўтказди.
Бу орқали Германия ва Европа Иттифоқи вакиллари Эрон «барча муҳим масалаларни муҳокама қилишга тайёр эканини» тасдиқлади ва дипломатик каналларни очиқ сақлаш зарурлигини таъкидлашди. Германия Ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул музокара натижасини «яхши» деб баҳолади — «Эрон томони тамойил жиҳатдан муҳокамани давом эттиришга тайёрдек туюлди». Европа дипломатияси раҳбари Кайя Каллас эса минтақадаги кескинлик ҳеч кимга фойда келтирмаслигини қайд этди ва Эрон билан мулоқотни давом эттириш зарурлигини таъкидлади: «Биз фақат ядровий масалаларни эмас, балки кенгроқ кун тартибини муҳокама қилишга келишиб олдик».
Шу пайтда АҚШ Ближний Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф Эрон вакиллари билан мунтазам алоқада эканини билдирди.
Бундан аввалроқ, пайшанба куни Оқ уй матбуот котиби АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил томонида Эронга қарши урушга киришни икки ҳафтага кечиктиришга қарор қилганини маълум қилган эди — «дипломатияга имконият бериш учун».
«Энг кўпи билан икки ҳафта», — деди Трамп журналистларга жума куни.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.