Тарихдаги энг йирик пароллар оқиши аниқланди: 16 миллиарддан ортиқ аккаунт хавф остида
Cybernews киберхавфсизлик маркази рекорд даражадаги — 16 миллиардга яқин логин ва пароллар базаси интернетга чиққанини аниқлади. Улар қаторида Apple, Google, Telegram, GitHub ва давлат порталлари каби йирик хизматлар ҳам бор.
🧷 Forbes маълумотига кўра, маълумотлар 30 та алоҳида оммавий базадан ташкил топган бўлиб, уларнинг кўп қисми аввал ҳеч қачон очиқ еълон қилинмаган. Бу — кибертармоқлар тарихидаги энг йирик маълумотлар оқиши сифатида қайд этилди.
📌 Cybernews таҳлилчилари бу маълумотларни "оммавий бузиб кириш қуроли" деб атади. Улар маълумотлар аллақачон фишинг ҳужумларида қўлланилмоқда.
🧾 Ҳар бир ёзув ўз ичига login page (кириш саҳифаси), логин ва паролни қамраб олган — бу эса аккаунтларга тўғридан-тўғри кириш имконини беради.
❗Мутахассислар нима дейишмоқда:
🔐 Ҳозироқ паролларингизни янгиланг.
🔐 Икки босқичли аутентификацияни (2FA) ёқинг.
🔐 Парол-менежерлардан фойдаланинг.
«Маълумотларингиз бу базаларда пайдо бўлишини кутманг — ҳозир чора кўринг», — деди KnowBe4 мутахассиси Жаввад Малик.
📊 Масала глобал миқёсда хавфли тус олган:
🇷🇺 Россияда 2024 йилнинг ўзида 710 миллион ёзув оқиб кетган,
🧾 Сбербанк баҳолашича, мамлакатдаги 90% катталарнинг шахсий маълумотлари аллақачон compromise (компрометация) бўлган.
✅ Агар паролларингиз бир неча хизматларда бир хил бўлса — уларни тезда алмаштиринг. Паролда катта ва кичик ҳарфлар, рақамлар ва белгиларни аралаш ҳолда ишлатинг.
