АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан эҳтимолий ҳарбий можаро юзасидан маслаҳатлашаётганда тобора торроқ ишончли шахслар доирасига таяна бошлади. Бу ҳақда NBC News телеканали Мудофаа вазирлиги ва Оқ уй маъмуриятидаги манбаларига таянилган ҳолда хабар берди.
Гарчи Оқ уй раҳбари турли шахсларнинг фикрини сўраётган бўлса-да, якунӣ қарорларни тор доирада қабул қилмоқда. Асосий маслаҳатчилар сафида қуйидагилар бор:
Жей Ди Вэнс — вице-президент,
Сюзи Уайлз — Оқ уй аппарати раҳбари,
Стивен Миллер — Уайлзнинг ўринбосари,
Марко Рубио — ташқи ишлар вазири (давлат котиби) ва айни пайтда миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи,
Стив Уиткофф — Яқин Шарқ бўйича махсус вакил.
Таъсир доирасидан чиқарилганлар:
Талси Габбард — Миллий разведка директори, Эрон бўйича ҳарбий ҳужумларга қарши,
Пит Хегсет — мудофаа вазири, манбалар айтишича, қарор қабул қилиш жараёнида қатнашмаяпти.
Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шон Парнелл бу маълумотни рад этди:
«Вазир ҳар куни президент билан суҳбатлашади ва шу ҳафта вазият хонасида ҳам иштирок этган».
Ҳали ҳам таъсири бор бўлганлар:
Генерал Дэн Кейн — Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси раиси,
Генерал Эрик Курилла — Марказий қўмондонлик раҳбари (CENTCOM),
Манбаларнинг сўзларига кўра, Трамп ҳарбий ва ташқи сиёсий вариантларни чуқур таҳлил қилишдан воз кечган ва шахсий таассуротлар асосидаги норасмий муҳокамаларни афзал кўрмоқда. Бу эса бошқа амалдорларга ўз эътирозларини билдириш ёки можарони жиловлаш имконини чекламоқда.
ОАВда чиққан хабарларга кўра, Трампнинг Талси Габбардга бўлган ишончи пасайган, сабаби — унинг Исроилнинг Фаластинга бостириб кириши бўйича танқидий позицияси.
19-июн куни Трамп Эрон бўйича АҚШнинг ҳарбий аралашуви ҳақидаги саволдан қочди, аммо кейинроқ шуни маълум қилдики, бу масалада қарор икки ҳафта ичида қабул қилинади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.