Петербург халқаро иқтисодий форумида Ғарб компаниялари деярли қатнашмади. Сарҳадларида уруш ва санкциялар сақланиб қолаётган Россия иқтисодиётига ишонч сўнмоқда.
“The Financial Times” нашрининг хабар беришича, бу йилги Петербург халқаро иқтисодий форумида Россия Президенти Владимир Путин халқаро сармоядорларни ишонтиришга муваффақ бўлмади. Ғарб компаниялари Россия билан ишлаш хавфини инобатга олиб, форумда иштирок этмаган.
Форумга Россиянинг яқин иттифоқчилари ҳам аввалгидек йирик делегациялар эмас, балки кам сонли расмийлар билан келган. Бундан мустасно ҳолат — Индонезия. Бу давлат форумда президент даражасида — Прабово Субианто раҳбарлигида қатнашди.
“Carnegie” фондининг Берлиндеги Россия ва Евроосиё бўйича маркази тадқиқотчиси Александра Прокопенко таъкидлашича, ҳозирги шароитда Россияга сармоя киритиш реал вариант эмас. Уруш, санкциялар, инфляция ва иқтисодий ўсишнинг секинлашуви сармоядорларни чўчитмоқда.
Россия Молия вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳар ой ўнлаб хорижий компаниялар Россия бозорини тарк этиш учун расман мурожаат қилмоқда. Молия вазири ўринбосари Иван Чебесковнинг сўзларига қараганда, бундай ҳолат Ғарб санкциялари сақланаётгани ва Путин тинчлик музокараларига тайёр эмаслигини англатади.
“The Financial Times” таҳлилига кўра, бу каби вазиятда Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар яқин фурсатларда бекор қилиниши эҳтимоли жуда паст.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.