Аргентина ҳукумати Россияни дезинформация билан шуғулланган ва маҳаллий нодавлат ташкилотларга таъсир ўтказган агентлар тармоғини яратишда айблади. Бу ҳақда ҳукумат расмий вакили Мануэл Адорни маълум қилди.
Аргентина разведкаси маълумотларига кўра, бу фаолиятда асосий ролни Аргентинада турмуш ўртоғи Ирина Яковенко билан бирга яшовчи РФ фуқароси Лев Андриашвили ижро қилган.
Таъкидланишича, тармоқ "Лахта" лойиҳаси билан боғлиқ бўлган - "Вагнер" ХҲКнинг марҳум раҳбари Евгений Пригожин билан боғланган тузилма. Айнан "Лахт" АҚШ томонидан 2018 йилдаёқ ахборот операцияларини ташкиллаштириш ва ижтимоий тармоқлар орқали сайловларга аралашишда айбланган.
Ҳодисага жавобан Аргентина ҳукумати Федерал қидирув бюросига ўхшаш федерал полиция қошида янги тергов бўлими ташкил этилишини эълон қилди. У чет эл аралашуви, терроризм ва уюшган жиноятчилик билан шуғулланади.
Россия элчихонаси бунга кескин муносабат билдириб, содир бўлаётган воқеаларни "жосуслик" ва Москва ва Буэнос-Айрес ўртасидаги муносабатларни бузишга уриниш деб атади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.