Путиннинг матбуот котиби террор билан боғлиқ саволларга жавоб беришни истамади

Путиннинг матбуот котиби террор билан боғлиқ саволларга жавоб беришни истамади

Россия Президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Песков "Крокус Сити Холл"даги фожиа ҳақида тарғиботчилар билан суҳбатлашди. У тергов сири дея кўп саволларга жавоб бермади. Масалан, Песков терактдаги гумонланувчиларнинг исмларини айтмади ва фожиага ИШИДнинг алоқадорлиги ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.

Шунингдек, у Россия хизматлари мустақил ишлашини таъкидлади. "АҚШ разведка маълумотлари Кремлга тақдим этилмайди, лекин у разведка идорасидан разведка агентлигига каналлар орқали узатилади", дейди у.

Песков Путин "Крокус Сити Холл"даги фожиа содир бўлган жойга боришни режалаштиряптими ёки йўқми, ҳеч қандай маълумотга эга эмас. "Террор ҳужуми доимги иш жадвалига таъсир қилмади", дея қўшимча қилди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!