Путиннинг асосий хоббиси маълум бўлди

Путиннинг асосий хоббиси маълум бўлди

Ўқиш Россия президенти Владимир Путиннинг асосий хоббисидир. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Асосан бу тарихий адабиёт, ёдномалар”, - дея аниқлик киритди у.

Песковнинг сўзларига кўра, Путин ҳам Кремль, ҳам Ново-Огаревога келтириладиган газеталардан ёзиб олади. Бундан ташқари, газеталар ҳамиша унинг самолётида бўлади. Шунинг учун Россия раҳбари бирор жойга парвоз қилаётганда ҳам уларни ўқиб туради.

Россия етакчисининг матбуот котиби Путин яна немис ҳамда  инглиз тилидаги телеканалларни томоша қилишини айтди.

“Ҳар кун эмас, лекин ҳафтада бир неча марта инглиз тили билан, албатта, шуғулланади. Бу қисқа машғулотлар, бироқ мунтазамдир”, - дейди Песков.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!