Путин ва Трамп яна юзма-юз: улар нималарни муҳокама қилишади?

Путин ва Трамп яна юзма-юз: улар нималарни муҳокама қилишади?

28 июнь куни Япониянинг Осака шаҳрида расман G20 саммитига старт берилди. Саммит Россия президенти Путин ва ЖАР раҳбари Сирил Рамафосанинг икки томонлама учрашуви чўзилгани учун бироз кечроқ бошланган. 

Шунингдек, Путин қисқа вақт давомида АҚШ президенти Доналд Трамп билан мулоқот қилишга ҳам улгурган. Икки ўртадаги бугун алоҳида учрашув саммит давомида ташкил этилиши белгиланган. Икки томон муҳокама қиладиган тахминий мавзулар Сурия ва Эрон бўйича, санкциялар бўлиши кутилмоқда. 

Ушбу саммитда жаҳоннинг кучли 20 та давлати раҳбарлари дунёдаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий вазиятни муҳокама қиладилар, фикр алмашадилар. 

Ўтган сафарги саммит Аргентинада ўтказилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!