Путин ва Эрдўғон олти соатдан ортиқ давом этган музокаралардан сўнг нимага келишиб олди?

Путин ва Эрдўғон олти соатдан ортиқ давом этган музокаралардан сўнг нимага келишиб олди?

Сочи шаҳрида ўтказилган Россия президенти Валдимир Путин ҳамда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасидаги музокаралар ўз поёнига етди. Икки давлат ўртасида олти ярим соат давом этган муҳокамалардан сўнг Россия ва Туркия ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Унга кўра, Москва ва Анқара қўшинлари Сурия ҳудудидаги «Тинчлик булоғи» операциясининг 23 октябрдан Россия ҳарбий полицияси ва Сурия чегара хизмати ҳарбийлари «Тинчлик булоғи» операйсияси ўтаётган ҳудудга киритилади. Навбатдаги 150 соатлик ўт очмаслик шарти якунига етгач курд жангариларининг белгиланган ҳудуддан чиқиб кетишини назорат қилиш бўйича биргаликда патрул-назорат тадбирларини амалга оширилади. Қўшма патрул тадбирлари Камишли аҳоли яшаш ҳудудидан ташқари «Тинчлик булоғи» ҳарбий ҳаракатлари амалга оширилаётган барча ерлар жумладан, Тел-Обод ва Рас-ал-Айн вилоятларида ўтказилади.

Меморандум бўйича Курд озодлик кучлари гуруҳлари ва бошқа жангарилари Манбиж ҳамда Талл-Рифатадан ҳам сиқиб чиқарилади.

Ҳужжатга кўра, икки томон Суриянинг ҳудудий яхлитлигига ва суверенитетига дахл қилмаслик, Туркиянинг миллий хавфсизлигини таъминлаш йўлида Адана келишуви доирасида фаолият олиб боришга келишиб олди.

Путин ва Эрдўғон «Сурия ҳудудида терроризм ва унинг ҳар қандай шакли билан курашиш ва ҳудуддаги сепартистик интилишларга қарши туришда» ўз мақсадидан асло оғишмаслигини билдирган.

Шунингдек, меморандумда Россия ва Туркия ҳудуднинг террорчилардан тозаланиши, киритилмаслиги ва қочоқлар учун хавфсиз, тинч-осойишта жой ҳозирланишини келишиб олган.

Томонлар «Остона формати»даги Сурия муаммоасини сиёсий йўл билан ҳал этиш конституцион қўмитасидаги ишнинг давом эттирилишини ҳам келишди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!