Путин Пашиньян билан Тоғли Қорабоғ бўйича қўнғироқлашди

Путин Пашиньян билан Тоғли Қорабоғ бўйича қўнғироқлашди

Россия Президенти Владимир Путин Арманистон Бош вазири Никол Пашиньян билан телефон орқали суҳбатда воситачилик ҳаракатларини давом эттириш ва  Ереван  ҳамда Боку билан алоқаларни давом эттириш ниятида эканлигини таъкидлади.

Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, суҳбатдошлар Тоғли Қорабоғ минтақасида хавфсизликни таъминлаш манфаатлари йўлида Москва, Ереван ва Боку ўртасидаги яқин  ишбилармонлик алоқаларини давом эттириш ниятларини тасдиқладилар.

Пашиньян барча муаммолар  фақат  тинч  дипломатик  йўл билан  ҳал  қилиниши  кераклигини  таъкидлади.  Ўз  навбатида,  Путин  Россия,  Арманистон  ва  Озарбайжон раҳбарлари томонидан 2020 йил 9 ноябрда эришилган сулҳ битимининг қатъий бажарилишига эътибор қаратди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!