Путин Жак Ширакнинг дафн маросимида иштирок этади

Путин Жак Ширакнинг дафн маросимида иштирок этади

Россия президенти Владимир Путин Франциянинг собиқ президенти Жак Ширакнинг дафн маросимида иштирок этади, деди давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков 28 сентябрь куни.

Ширак 30 сентябрь куни Монтпарнассе қабристонида, катта қизи Лауренснинг қабри ёнига дафн этилади.

Дафн маросими тор оилавий доирада ўтказилиши тахмин қилинмоқда, собиқ президентнинг баъзи дўстлари, давлат раҳбарлари шу жумладан, Путин ҳам таклиф қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Жак Ширак 26 сентябрь куни 87 ёшида вафот этди. У 1995 йилдан 2007 йилгача Франция Республикаси раҳбари лавозимида ишлаган.

30 сентябрь Францияда миллий мотам куни деб эълон қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!