Путин болаларни оммавий ўғирлашда айбланган биринчи президентга айланди — Преображенский

Путин болаларни оммавий ўғирлашда айбланган биринчи президентга айланди — Преображенский

Путин болаларни оммавий ўғирлашда айбланган биринчи президентга айланди. Бу ҳақда колумнист Иван Преображенский сўз очди.

Унинг фикрича, Халқаро жиноий суднинг Россия президентини ҳибсга олишга ордер бериш ҳақидаги қарорида сенсация йўқ, бироқ бу тез орада Москвага ташриф буюриши кутилаётган Хитой раҳбари Си Цзинпинни ноқулай аҳволга солади.

Преображенскийнинг сўзларига кўра, ICC қарори Россия элитасига ўзлари учун оқибатлар ҳақида ўйлаш учун асос бўла олади.

"Ушбу қарор, сўзда эмас балки, амалда уларга шаҳсий жавобгарликдан қутулиб қочолмасликларини тушуниш учун туртки бўлди. Улар ҳам Путинга шерик, бироқ уларнинг номига ордер қачон чиқарилиши сўроқ остида. Президентдан фарқли ўлароқ, уларда халқаро ҳуқуққа мувофиқ жиноий таъқибга қарши «иммунитет» йўқ", — дея қўшимча қилди Преображенский.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!