Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га мурожаат қилган Фарғона вилоятилик фуқаро ўзининг собиқ турмуш ўртоғи томонидан узоқ йиллар давомида алимент тўламасдан келинаётганини билдирган. Алимент тўловчига нисбатан икки маротаба маъмурий ва бир маротаба жиноий жавобгарлик чоралари қўлланилган бўлса-да, алимент мажбуриятлари бажарилмаган.
Мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, қарздорнинг жиноий жавобгарликка тортилганлигини ҳисобга олиб, алимент қарздорлигини Алимент тўловлари жамғармаси ҳисобидан ундириб бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги МИБга мурожаат қилинди.
МИБ маълумотига кўра, Жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг 2024 йил 9 декабрдаги ҳукмига асосан қарздор Т.Р. айбли деб топилиб, унга жиноят натижасида етказилган 107,6 миллион сўм зарарни қоплаш ҳамда 1 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.
Омбудсман мурожаатидан сўнг, 2025 йил 18 апрель куни Давлат алимент тўловлари жамғармаси ҳисобидан 107,6 миллион сўм маблағ ундирувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилган.
Қонунчиликка мувофиқ, давлат ижрочиси жамғарма ҳисобидан қопланган алимент тўловлари бўйича қарздордан ушбу маблағларни Давлат алимент жамғармасига қайтариш юзасидан белгиланган тартибда ижро ҳаракатларини амалга оширади.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.