Профессионал бокс: Шоҳжаҳон Эргашев ғалаба қозонди

Профессионал бокс: Шоҳжаҳон Эргашев ғалаба қозонди

Хабар берганимиздек, бугун, 29 март эрта тонгда АҚШнинг Мичиган штати Детройт шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини ўтказди.

Энг енгил вазн тоифасида чемпионликка даъвогар истеъдодли профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев панамалик Хуан Хуертас билан рўбарў келди.

10 раундга мўлжалланган жанг 1-раунддаёқ якунига етди. Шоҳжаҳон 2012 йилги Лондон Олимпиадаси иштирокчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди. Шу тариқа Эргашев профессионал боксда навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Жанг якунлангач журналистларга интервью берган Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангида IBF чемпионлик камари эгаси Сабриел Матиас билан яна бир бор тўқнаш келиш истагида эканини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Эргашев ўтган йилнинг ноябрь ойида ушбу боксчи билан ўтказилган 12 раундлик жангда имкониятни бой берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!