Президентнинг расмий веб-сайти янги форматда ишга туширилди

Президентнинг расмий веб-сайти янги форматда ишга туширилди

Президентнинг расмий веб-сайти янги форматда ишга туширилди.

Янги сайтда «Президент Администрацияси» бўлими очилган. Унда президент маслаҳатчилари, Президент Администрациясининг асосий вазифалари, Администрация Ижро этувчи аппарати раҳбарияти, президент ва Администрация ҳузуридаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш мумкин.

Сайтнинг бош саҳифасида дунё ва Ўзбекистон харитаси жойлаштирилган. Бу функция ёрдамида президентнинг хорижга ва мамлакатимиз ҳудудларига ташрифлари ҳақидаги ахборотларни харита орқали топиш мумкин.

Сайтда Президент виртуал қабулхонаси» порталига ўтиш, Халқ қабулхоналарининг алоқа маълумотларини излаш каби қулайликлар бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!