Президент ўқувчиларнинг мактабда ибодат қилиш ҳуқуқини таъминламоқчи

Президент ўқувчиларнинг мактабда ибодат қилиш ҳуқуқини таъминламоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп ёш насронийлар, яҳудийлар ва мусулмонларни Оқ уйга таклиф қилиб, улардан мактабларда дуч келаётган диний камситишлар ҳақида тинглаган. 

Оқ уй расмийси Жоу Гроганнинг сўзларига кўра, амалдаги ҳуқуқий меъёрлар ўқувчиларнинг мактабда ибодат қилиш ҳуқуқини кафолатлайди, аммо амалда мамлакатдаги барча таълим муассасалари ҳам қонунга риоя қилмаяпти.

АҚШ Таълим вазирлиги барча штатларнинг таълим бошқармаларига ўқувчиларнинг диний амаллар бўйича ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйиб бўлмаслигини эслатувчи хат юбориши кутилмоқда. 

“Таъкидлаш жоизки, Америка президенти бу билан ўзи мунтазам равишда ёмонотлиқ қилиб келаётган мусулмонларнинг манфаатларини эмас, балки насроний-евангелист доираларидаги ўз электорати ҳақида ғамхўрлик қилмоқда. Ўтган ойда евангелистларнинг нуфузли журнали Трампни “ахлоқан бузуқ” деб атади ва уни лавозимидан четланишга чақирди, бу эса президентнинг диний соҳада фаолроқ бўлишига олиб келди”, – дея ёзади Islamnews.ru.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!