Президент савдогарларни Рамазон ойида нархларни оширмасликка чақирди

Президент савдогарларни Рамазон ойида нархларни оширмасликка чақирди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон тожикистонликларни Рамазон ойи кириб келгани билан табриклади, деб хабар берди ASIA-Plus.

 

 

Президент, шунингдек, бу ойда нархларнинг оширилиши масаласига ҳам тўхталиб ўтган.

Савдогарларнинг Рамазон ойида ва байрам кунларида осон пул топиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини ошираётган ҳолатлар ҳали ҳам кузатилмоқда. Бу эса одамларнинг кайфиятини бузиб, уларда норозилик келтириб чиқаради. Шу билан бирга, бундай савдогарлар муқаддас ойда ўзлари ва оила аъзоларини баракадан маҳрум қилади , деган Эмомали Раҳмон ҳадисларнинг бирида бундай ишлардан тийилиш кераклиги таъкидланганини ҳам эслатиб ўтган.

Daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!