Президент бош прокурорни алмаштириш таклифини берди

Президент бош прокурорни алмаштириш таклифини берди

Россия президенти Владимир Путин федерация кенгашига Тергов қўмитаси раиси ўринбосари Игор Красновнинг номзодини бош прокурор лавозимига илгари сурди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Ҳозирда бош прокурор лавозимида Юрий Чайка фаолият юритмоқда.

Қайд этилишича, Чайка бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу лавозимни тарк этади. Сенаторлар ушбу таклифни 22 январь куни бўлиб ўтадиган йиғилишда кўриб чиқади.

Юрий Чайка 68 ёшда, у 2006 йил июнь ойида Россия бош прокурори лавозимини эгаллаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!