Пойтахт кўчаларида қатновчи иккита автобус йўналишлари ўзгарди (фото)

Пойтахт кўчаларида қатновчи иккита автобус йўналишлари ўзгарди (фото)

2022 йилнинг 29 июлдан 7 август кунига қадар Тошкентда Food fest-2022 фестивали бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Фестивал сабаб Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчасидан "Hyatt Regency" меҳмонхонасигача бўлган қисмида, Зарафшон кўчасининг Истиқлол кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисмида, Ж. Неру кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчасидан Зарафшон кўчасигача бўлган қисмидаги йўллар автотранспорт воситалари ҳаракати учун вақтинчалик чекланди.

Шу муносабат билан, “Тошшаҳартрансхизмат” мазкур кўчалардан ҳаракатланувчи 91 ва 115-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати қуйидаги вақтинчалик ҳаракатланиш чизмаси асосида ташкил этилганлигини маълум қилмоқда.

Пойтахт кўчаларида қатновчи иккита автобус йўналишлари ўзгарди (фото)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!