Forbes энг кўп милиардерлар яшовчи шаҳарлар рейтингини эълон қилди.
Нашрга кўра, биринчи ўринда Ню-Йорк жойлашди. Шаҳарда жами 123 нафар миллиардер яшайди. Ню-Йоркнинг собиқ мэри ва ва тадбиркор Майкл Блумберг улар орасида энг бойи ҳисобланади ($105 млрд).
Россия пойтахти Москва иккинчи ўринга кўтарилди — 90 нафар миллиардер. Бир йилда уларнинг сони 16 нафарга кўпайди. Москвада яшовчи миллиардерларнинг жами бойлиги — $409 млрд. Энг бой москвалик — Вагит Алекперов ($28,7 млрд, «Лукойл» асосчиси).
Рейтингда учинчи ўринда Гонконг қайд этилди, 72 нафар миллиардер. Таъкидланишича, Гонконг ўтган йили рейтингда иккинчи ўринда эди.
Миллиардерлар сони бўйича кейинги ўринларда жойлашган шаҳарлар: Лондон (4), Пекин (5), Мумбай (6), Сингапур (7), Шанхай (8), Сан-Франциско (9), Лос-Анжелес (10).
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
Ҳодиса оқибатида енгил машина ҳайдовчиси ва олд ўриндиғидаги йўловчи — ҳайдовчининг синфдоши бўлган бола оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Буни тасаввур қилиш учун айтиш мумкинки, бу бино Ню-Ёркнинг осмонўпарлар ўрмонида ҳам ўзини йўқотмай, Empire State Building ва One World Trade Center томидан ҳам баланд кўтарилади.
Вазирлик томонидан қайд этилганидек, мамлакатда амалга оширилаётган бундай янгиликлар табиий компонентлар асосидаги юқори сифатли дори воситалари орқали биофармацевтика саноатини ривожлантириш имконини беради.
Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, юз, бўйин, қўл, оёқ ва сон қисмларидан куйиш жароҳатларини олган икки бола ҳам вафот этди, дейилади хабарда.
Трампнинг йирик божлар жорий этиши жаҳон бозорларининг кескин пасайишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Дунёнинг энг бадавлат 500 кишиси бир кунда уларнинг бойлиги 208 миллиард долларга камайганини кўрди, ярмидан кўпи ўртача 3,3 фоизга камайган.