U17 Осиё кубоги. Ўзбекистон очилиш ўйинида Таиландни йирик ҳисобда мағлуб этди
Саудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг очилиш ўйинида "А" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари майдонга чиқишди.
Ислом Исмоилов шогирдлари 2-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Садриддин Ҳасанов 12 метрлардан аниқ зарба бериб, дарвозани ишғол қилди. Орадан 10 дақиқа ўтиб ўсмирларимиз иккинчи голни уришди. Нурбек Сарсенбаев яқин масофадан бўш қолган дарвозага тўпни жойлади. Ҳар иккала голга Сайфиддин Содиқов ассистентлик қилди.
Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолганида таиландлик Силва Мексес индивидуал маҳорати эвазига битта жавоб тўпини киритди.
56-дақиқада эса Пҳуринат Пулкамланг қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Қолган дақиқаларда жамоамиз рақиб дарвозасига яна икки марта йўл топди. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Асилбек Алиев рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқди ва имкониятдан унумли фойдаланган бўлса, орадан 5 дақиқа ўтиб Абубакир Шукуруллаев олис масофадан зарба бериб, Таиланд посбонини доғда қолдирди.
Шу тариқа, Ўзбекистон U17 терма жамоаси Осиё кубоги йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади. Жамоамиз 6 апрель куни Хитойга қарши майдонга чиқади.
U17 Осиё кубоги, "А" гуруҳи, 1-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ТАИЛАНД - 4:1
Голлар: Садриддин Ҳасанов (2), Нурбек Сарсенбаев (12), Асилбек Алиев (80), Абубакир Шукуруллаев (85) — Силва Мексес (40)
Четлатиш: Пҳуринат Пулкамланг (56)
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар
Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!
Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.
Шунингдек, Эрон қуролли кучлари юқори жанговар шай ҳолатга келтирилди
Агар "Валенсия" мавсум якунларига кўра Ла Лигани тарк этмаса, харид амалга ошиши мумкин.
4-7 апрель кунлари ёмғирлар бошланади – сел ҳудудлари эълон қилинди!
Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
Бу ҳақда Марказий банк ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қабул қилди.
Россия ўз ҳарбий салоҳиятини таҳлилчилар башорат қилганидан ҳам тезроқ оширмоқда.
АҚШдан Россияга сўнгги огоҳлантириш: Тинчликка тайёрмисиз ёки...?
Бу ҳақда Американинг The Wall Street Journal газетасидаги мақолада айтилади.
Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби шарафини ҳимоя қилаётган жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригес билан муносабатларини нега ҳалигача расмийлаштирмагани ҳақида гапирди.
"Россия фахрийлари" турк сериалларига қарши кураш бошлади.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аниқланишича, транзит тартибида қўшни давлатга чиқиб кетиши лозим бўлган 20 тоннадан зиёд помидор ноқонуний равишда Термиз туманидаги омборлардан бирига тушириб қолдирилган.
Россия президенти Владимир Путинга Украинадан одамлар "яширин тарзда" қўнғироқ қилган.
Бу ҳақда АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Карен Квятковски маълум қилди , деб ёзади “РИА Новости” .
Бу ҳақда Le Figaro хабар берди.
Европа Иттифоқи биз билан жуда ёмон муносабатда бўлди. Улар биздан энергия ресурсларини сотиб олишга мажбур бўладилар
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг биринчи учрашувида "Арсенал"га қарши йирик мағлубият (0:3) учун ким жавобгар экани ҳақида фикр билдирди.
Қайд этилишича, 7 апрель куни гумонланувчи йигит танишининг уйига меҳмонга келади ва улар ўртасида жанжал келиб чиқади.
Украина Россияни қанча керак бўлса, шунча ушлаб тура олишига ишонч ҳосил қилмоқда.
Исроил амалдорларининг гапларини тинглаб кўрсангиз, уларнинг режаси аниқ-равшан кўринади...
Ғарбий Болқон яқин келажакда харитадаги янги можаролар марказига айланиши мумкин. Кремль раҳбари Владимир Путин бу ҳудуддан ўз манфаатлари йўлида "ўйин майдони" сифатида фойдаланиши эҳтимоли бор.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбири жараёнида фуқародан жами 0,69 гр гашиш гиёҳванд моддаси олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қутқарувчилар ҳанузгача вайроналар остидан одамларни чиқаришда давом этмоқда, жароҳатланган 155 киши касалхонага ётқизилган.
Германиянинг сув ости кемалари ишлаб чиқариладиган Thyssenkrupp кемасозлик корхонаси раҳбарияти ишчилар сони 100 кишидан 1600 кишигача кенгайтирилишини эълон қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойнинг унга нисбатан жорий қилинган тарифларга жавоб чораларини қоидаларни бузиш деб атади. Унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .
Бу ҳақда Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Аббос Арагчи The Washington Post сайтида чоп этилган мақоласида маълум қилган.
Халқаро ташкилот ўлим жазоси ижроси билан боғлиқ рақамлар бундан ҳам кўп экани, чунки айрим давлатлар статистикани ошкор этмаслигини таъкидлаган.
АҚШ президенти Доналд Трамп дунёнинг аксарият мамлакатлари импортига бож солганидан сўнг, унинг шахсий бойлиги 500 млн долларга қисқарди, деб ёзди Forbes.
АҚШда муҳожирлар хавф остида. Олий суд Трампнинг талабини қондирди.
"Кейинги пандемия муқаррар!" – ЖССТ огоҳлантируви барчани ҳушёрликка чорлаяпти.
Вилоят ЙҲХБга кўра, бугун соат 13:10 ларда Асака туманида иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган “Зил ММЗ” юк машинаси тормоз тизимидаги носозлик сабабли йўл четидаги уйга бориб урилган.
Расмийларга кўра, 4 апрелдан буён Бухоро шаҳрида бўлган ва юрак хуружидан вафот этганликда гумон қилинмоқда.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 07:47 да етиб бориб, ёнғин соат 07:57 да ўчирилди.
Плато штати узоқ вақтдан бери деҳқонлар ва чорвадорлар ўртасидаги кескинлик ва даврий тўқнашувлар ҳудуди бўлиб келган.
Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте Japan Times билан суҳбатда маълум қилди.
Россия Украинадаги уруш бошланганидан бери Европадан кучлироқ бўлиб қолди — деб ёзади Германиянинг Die Welt нашри.
Андижон шаҳрида таксичилик қилувчи шахс Россия фуқароси билан тил бириктириб, ўзбекистонликларни Россия-Украина урушига ёллашга уринган.