Европа Иттифоқи "Х" ижтимоий тармоғини 1 миллиард доллардан ортиқ жаримага тортилиши мумкин

Европа регуляторлари Илон Маскга тегишли Х ижтимоий тармоғига 1 миллиард доллардан ортиқ миқдорда жарима солиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Европа Иттифоқи бу ёзда "Х"га қарши чораларни эълон қилиши кутилмоқда. Регуляторлар, The New York Times ёзганидек, агар шундай юқори жарима солинса, бу бошқа компанияларни икки марта ўйлашга мажбур қилади, деб умид қилмоқда. Газетанинг ёзишича, агар ижтимоий тармоқ Брюсселдан талаб қилинадиган ўзгаришларга рози бўлса, ЕИ ва Х ҳали ҳам келишувга эришиши мумкин.
Бундан ташқари, Европа Иттифоқи "Х"га нисбатан навбатдаги текширув ўтказмоқда. Қайд этилишича, унинг доирасида "Х" фойдаланувчи контентига аралашмаслиги сабабли ижтимоий тармоқ ЕИда нафрат ва дезинформация маркази сифатида қаралмоқда.
ЕИда "Х"га нисбатан тергов 2023 йил декабрида бошланган. Еврокомиссия компанияни интернет-ресурслар операторларини Европа Иттифоқида тақиқланган деб белгиланган контентни суд қарорларисиз олиб ташлаш мажбуриятини қўйган рақамли хизматлар (ДСА) тўғрисидаги қонунни бузганликда гумон қилмоқда.