Покистонда TikTok тақиқланади

Покистонда TikTok тақиқланади

Покистонда TikTok ижтимоий тармоғи тақиқланади. Бу ҳақда мамлакат телекоммуникация бошқармаси вакили Хуррам Меҳрон маълум қилди.

"Суд Покистон телекоммуникация бошқармасидан TikTok тармоғини блоклашни сўради", - деди у.

Меҳроннинг қўшимча қилишича, бошқарма суд талабини бажаради.

Пешовар юқори судининг қарорида айтилишича, суд даъвогарнинг TikTok ахлоқсиз контент тарқатаётгани тўғрисидаги фикрига қўшилган ҳолда иловани тақиқлайди. 

Покистонда TikTok ўтган йил октябрида тақиқланган, аммо компания аккаунтларни маҳаллий қонунларга мувофиқ ҳолда модерация қилишга ваъда берганидан сўнг тақиқ бекор қилинганди.

Қисқа видеороликлар яратиш ва томоша қилиш учун мўлжалланган TikTok сервиси Хитойнинг ByteDance компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Покистонда WhatsApp ва Facebook’дан кейин энг кўп юклаб олинган илова ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!