Покистонда банк қўриқчиси иш бошқарувчисини ўлдирди. Сабаби...

Покистонда банк қўриқчиси иш бошқарувчисини ўлдирди. Сабаби...

4 ноябрь куни Покистоннинг Панжоб штатидаги маҳаллий банклардан бирида қўриқчи бўлиб ишлайдиган шахс ўша банкнинг иш бошқарувчисини отиб ўлдирди. Қўриқчининг айтишича, банк менежери Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилган.

Қўриқчининг исми Аҳмад Наваз бўлиб, у ҳибсга олинаётган пайтда ўзининг пайғамбарини мақтовчи сўзларни айтиб бақирган. Бу яқин атрофдаги мусулмонларнинг эътиборини тортди. Улар Навазни қучоқлаб, уни қўллаб-қувватлашган.

Наваз Хусаб шаҳридаги қамоқхонага олиб келинган. Шундан кейин ҳам мусулмонлар қамоқхона ташқарисида тўпланиб, Навазни қўллашларини билдиришган.

Ўлдирилган банк бошқарувчиси Имрон Ҳанифнинг оила аъзолари айтишича, у бундай ишни қилмаган. Чунки, Ҳаниф ўзининг пайғамбарини яхши кўрган.

Исломда пайғамбарни ҳақорат қилиш куфр ҳисобланади. Покистонда куфр жиддий жиноят бўлиб, бундай ишни қилганликда айбдор деб топилганлар умрбод қамоқ ёки ўлимга ҳукм қилинади. Бу мамлакатда кўпинча оддий аҳоли вакиллари ҳам куфрда айбланган одамларни жазолашади. Масалан, 2011 йилда куфрда айбланган аёлни ҳимоя қилган Панжоб ҳокими ўзининг қўриқчиси томонидан ўлдирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!