Покистон Панжшерни қўлга киритишда иштирок этдими?

Покистон Панжшерни қўлга киритишда иштирок этдими?

Покистон ахборот ва радиоэшиттириш вазири Чаудхари Фавад Ҳусайн Панжшер учун жангларда Покистоннинг «Толибон» тарафида иштирокини рад этди, деб хабар беради Покистон радиоси.

Бу ҳақда Чаудхари Фавад Ҳусайн ВВCга берган интервьюсида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ҳинд матбуоти видео ўйиндан Покистоннинг “Толибон” тарафидаги Панжширдаги жангларда иштирокини исботлаш учун ишлатган. Вазир ҳинд оммавий ахборот воситаларининг бу хабарларини ёлғон деб атаган.

Чаудхари Фавад Ҳусайн Покистон идоралараро разведка хизмати раҳбари Файз Ҳамиднинг Кобулга ташрифига изоҳ бериб айтишича, Афғонистонда расмий ҳукумат бўлмаганда, Покистон разведкаси Афғонистоннинг ҳақиқий ҳокимияти билан норасмий алоқа ўрнатмоқда. Вазирнинг қўшимча қилишича, Покистон Афғонистон билан муносабатларда жиддий муаммоларга эга, жумладан, ИШИДнинг кенгайиши ва «Теҳрик-э-Толибон Покистон» фаолияти, шунингдек, афғон қочқинлари муаммоси. Унинг айтишича, Покистоннинг “Толибон” билан алоқаси АҚШ ва “Толибон” ўртасида музокараларни ташкил этишга ва минглаб одамларни Кобулдан эвакуация қилишга ёрдам берган.

Вазир таъкидлашича, Афғонистондаги урушдан энг кўп зарар кўрган давлат – Покистон. Унга кўра, мамлакат 80 минг кишини йўқотган, иқтисодий йўқотишлар эса 150 миллиард долларни ташкил этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!