Поездлар тўқнашуви содир бўлди

Поездлар тўқнашуви содир бўлди

Ҳиндистоннинг шимолида жойлашган Уттар-Прадеш штати темир йўлларида жиддий тўқнашув содир бўлди.

Бу ҳодиса сешанби куни кечқурун Горакхпур тумани темир йўлида содир бўлган. Икки поезд тўқнашиши натижаси 5 киши вафот этган 50 киши эса оғир жароҳат олган. Бу ҳақда Итар-Тасс маълумотига таяниб zelv.ru сайти хабар бермоқда. Ҳозирда жабрланганларнинг шахши маълум қилингани йўқ. Лекин қутқарув хизмати воқеа содир бўлган жойда қутқарув ишларини олиб бормоқда. Ҳозирча поездлар 7 та вагондан иборат эканлиги маълум қилинди, холос.

Воқеа сабаби маълум эмас. Воқеада жабрланганлар оиласига Уттар-Прадеш ҳокимияти ижтимоий ёрдам кўрсатмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!