Пеле: “Месси менинг олдимда ҳеч ким”

Пеле: “Месси менинг олдимда ҳеч ким”

 Бразилиялик футбол афсонаси Пеле уни Мессига тенглаштирмасликларини айтди.

“Мени нега Месси билан тенглаштирасиз? Ахир у фақат чап оёғида ишлайди, бош билан ўйнай олмайди. Яхшиси, уни Марадона билан таққосланг, ҳатто Марадона ҳам Мессидан кучлироқ”, деди Пеле.

78 ёшли Пеле фаолияти давомида “Сантос” ва “Нью-Йорк Космос” шарафини ҳимоя қилган. Терма жамоа сафида 92 та ўйинда 77 та гол урган. Жами 37 та совринни қўлга киритган, шулардан учтаси жаҳон чемпионлигидир.

Месси эса “Барселона”да ўйнамоқда, У терма жамоа сафида 128 та ўйинда 65 та гол урган. 35 та совринни қўлга киритди ҳозиргача, улардан тўрттаси Чемпионлар лигаси ғолиблигидир.

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!