"Пахтачида ЙПХ ходимлари бир одамни автомобилида уриб олиб кетгани" юзасидан маълумот берилди

"Пахтачида ЙПХ ходимлари бир одамни автомобилида уриб олиб кетгани" юзасидан маълумот берилди

​​Ижтимоий тармоқларда “Пахтачи туманида ЙПХ ходимлари бир одамни автомобилида уриб олиб кетти” сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот берилди.

2021 йил 26 апрель куни соат 18:30 ларда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ 4-отряд ходимлари Пахтачи тумани ҳудудидан ўтувчи “Миркан” МФЙдаги ички йўлда хизмат олиб бораётган вақтида, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Damas” русумли транспорт воситаси ЙПХ ходимларини кўриб, йўналишни кескин ўзгартириб, орқага ҳаракатланган.

Бу ҳолат ЙПХ инспекторларида шубҳа уйғотиб, ходимлар ўзларига бириктирилган патруль автомашинасида транспорт воситасини кузатиб бориб, тўхтатиш чораларини кўрган.

Транспорт воситасини ҳужжатларини кўздан кечириш вақтида, ҳайдовчи спиртли ичимлик истъемол қилганликда гумонланиб, наркология диспанцерига олиб борилаётганда, ҳайдовчи ходимларга қаршилик кўрсатиб, ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган. Тиббий кўрик натижасига кўра ушбу ҳайдовчида мастлик ҳолати аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган.

Ходимларнинг ҳаракатларида хизмат интизоми ва қонун бузилиш ҳолатлари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида хизмат текшируви ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!