“Парпи ота” зиёратгоҳи ободонлаштирилади

“Парпи ота” зиёратгоҳи ободонлаштирилади

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли масъуллар иштирокида Оҳангарон туманида жойлашган “Парпи ота” маданий мерос мажмуасида бўлиб, зиёратгоҳни ободонлаштириш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

Ташкил этилган очиқ мулоқотда маҳаллий аҳоли, нуронийлар томонидан йиллар давомида сўлим дам олиш маскани, оилавий ҳордиқ чиқариш жойига айланган “Парпи ота” зиёратгоҳининг тарихи, маданий-маърифий аҳамияти хусусида сўз юритилди. Қуръон тиловат қилиниб, жонлиқ сўйилди.

Манзил Оҳангарон, Ангрен, Бўка, Пискент, Олмалиқ каби бир бирига яқин туман ва шаҳарлар аҳолиси учун тез-тез зиёрат қилинадиган жой саналади. Айрим ёши улуғлар Парпи отани шу ерлик бўлган дейишса, бошқалар у араб миллатига мансуб эди, дейди. Афсоналарга кўра, Парпи ота чўпонлик қилган. Шу билан бирга, у шифобахш гиёҳлар билан турли хасталикларни даволаган. Бу орқали халқ орасида у “табиб” номини ҳам олган. Унинг фарзандлари бўлмаган дейилади. Зиёратгоҳ ҳудудида тешик тош мавжуд. Яна бу ердаги булоқнинг суви кўплаб дардларга даво экани билан машҳур. Шунинг учун шифо истаб борадиганлар жуда кўп.

Зойир Мирзаев томонидан Маданий мерос бошқармаси ва Оҳангарон тумани ҳокимлигига лойиҳа ҳужжатларини қисқа муддатларда ишлаб чиқиб, қурилиш, бунёдкорлик ишларини бошлаб юбориш бўйича аниқ кўрсатма берилди. Мақсад зиёратчилар, маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар учун ҳар томонлама қулайлик яратишдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!