"Паразитлар" режиссёри “Венеция” фестивали ҳакамлар ҳайъатига раҳбар этиб сайланди

"Паразитлар" режиссёри “Венеция” фестивали ҳакамлар ҳайъатига раҳбар этиб сайланди

“Канн” кинофестивали мукофотига сазовор бўлган "Паразитлар" фильми муаллифи жанубий кореялик кинорежиссёр Пон Жун Хо “Венеция” кинофестивали асосий танловининг халқаро ҳакамлар ҳайъатига раҳбарлик қилади.

Бу ҳақда ТАСС кинофестивал раҳбарияти эълонига асосланиб хабар берди.

Фестивалнинг бадиий раҳбари Альберто Барбера ўз танловини тушунтириб, Пон Жун Хони "замонавий кино дунёсининг энг ўзига хос вакилларидан бири" деб атади.

“Паразитлар” картинаси, шунингдек, "Энг яхши фильм", "Энг яхши режиссёр", "Энг яхши асл сценарий" ва "Энг яхши чет тилидаги фильм" номинацияларида "Оскар" мукофотларини қўлга киритган.

Маълумот ўрнида, 78-“Венеция” кинофестивали 2021 йилнинг 1 сентябридан 11 сентябригача бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!