Озодбек Назарбеков маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан ҳамкасбларини тақдирлади

Озодбек Назарбеков маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан ҳамкасбларини тақдирлади

Уч йилдан буён 15 апрель Маданият ва санъат ходимлари куни сифатида нишонланади. Маданият вазири Озодбек Назарбеков байрам муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларини тақдирлади.

Барча соҳалар қатори маданият соҳасида ҳам рақобат тобора кучайиб бормоқда. Инсон онги, ҳиссиётлари учун кураш кетмоқда. Қадриятларга таъсир ўтказишга, уни ўзгартиришга уринишлар бўлмоқда. Шундай мураккаб бир даврда айнан маданият ва санъат соҳаси қалб ҳимоячиси, тафаккур ҳимоячиси, қадриятлар ҳимоячиси бўлиб катта майдонда ўзини кўрсата олиши керак. Бошқача айтганда, халқнинг уйғоқлиги бевосита маданиятга, маънавиятга боғлиқ. Шу маънода, жамиятимизда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларимизни ватанпарвар ва фидойи қилиб тарбиялаш масалалари барчамиз учун долзарб вазифадир. Бу борада Ҳурматли Президентимиз Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида кўплаб режа ва мақсадларни белгилаб бердилардеди маданият вазири Озодбек Назарбеков ўз нутқида.

Маданият вазирлиги томонидан жабҳада фидокорона меҳнат қилаётганларни рағбатлантириш мақсадида “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони ҳам таъсис этилган бўлиб, 2023 йил давомида (йил давомидаги байрамлар арафасида) 250 нафарга яқин соҳа фидойилари ушбу кўкрак нишони билан тақдирланган.

Бу йил учинчи бор нишонланаётган мазкур сана муносабати билан 50 нафарга яқин маданият ва санъат фидойилари “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди ҳамда бу жараён йил давомида байрамлар арафасида давом этади.

Байрам тадбири давомида байрамона концерт дастури ҳам ташкил этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!