Отасига ноқонуний пенсия тўлаган аёлнинг жинояти фош бўлди

Отасига ноқонуний пенсия тўлаган аёлнинг жинояти фош бўлди

Воронеж вилоятида Нафақа фонди ходими қонунга зид равишда, ўз отасига 150 минг рубл миқдорида нафақа ажратган. Бу ҳақда ҳудуд прокуратурасининг расмий порталида хабар қилинмоқда.

55 ёшли аёл катта миқдордаги давлат мулкини ноқонуний тарзда ўзлаштирган. Кузатув натижаларига кўра аёл 2015 йилнинг июлидан 2017 йилнинг августигача федерал бюджетни ўмарган.

Бундан ташқари аёл пулларни отасининг пенсиясига ўтказиш учун ҳужжатларни сохталаштирган ва давлатга умумий 3,5 миллион рубл зарар етказган.

Пенсия фонди ходими айбини тан олди ва етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берди. Ҳозирда аёлга қарши жиноий иш қўзғатилган. Унга 10 йил қамоқ жазоси белгиланиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!