"Отам 59 ёшда. Соғлиги ёмон. Аммо ишга боришга мажбурлашяпти"

"Отам 59 ёшда. Соғлиги ёмон. Аммо ишга боришга мажбурлашяпти"

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Отам давлат ташкилотида ишлайди. У ҳар икки кунда бир марта ишга боради. Транспортларнинг ҳаракатланиши чекланганлиги сабабли, иш жойига қандай бориш мумкинлиги ҳақида савол пайдо бўлмоқда. Бошлиғи «Сиз ўз вақтида ишда бўлишингиз керак. Агар ёқмаса, ишдан бўшанг» демоқда. Отам 59 ёшда ва унинг соғлиги жуда ёмон.  Унинг иш жойи уйдан 12-13 километргача узоқликда жойлашган. Бу муаммони қандай ҳал қилишимиз мумкин?

❗️Республика махсус комиссиясининг вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автотранспорт воситалари ҳаракатланини чеклаш бўйича қарорига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг ишчи ходимлари марказлашган тартибда автобус (микроавтобус) орқали Корақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларига киритилиши белгиланган.

❗️Масофадан ишлаш тўғрисидаги низомга кўра карантин даврида иш берувчи ходимнинг розилиги билан уни масофавий иш усулида ёки уйда ишлашга ўтказиши мумкин.

❗️Бунда ушбу ҳуқуқдан биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар фойдаланади.

❗️Бундан ташқари, Меҳат қонунчиликка кўра, иш берувчи ходимларга меҳнат шартномасида назарда тутилган зарур меҳнат шароитларини яратиб бериши, меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиши, ходимларнинг эҳтиёж ва талабларига эътибор билан қараши, уларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаб бориши шартлиги белгиланган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!