Ота бир ёшли қизалоғини қиморда ютқазганидан сўнг сотиб юборди

Ота бир ёшли қизалоғини қиморда ютқазганидан сўнг сотиб юборди

Ишсиз йигит қиморда 60 минг юан йўқотди. Кредиторлар эса доимий равишда пулни талаб қилдилар.

Қарзларини тўлаш учун у даҳшатли қарор қабул қилди: интернет орқали фарзандсиз оиланинг эълонини кўриб, 1 ёшли қизалоғини уларга сотди.

Хитойлик эр-хотин билан учрашиб, уларга фарзандини катта қилиш учун керакли маблағ ва шароитнинг йўқлигини тушунтирган, хотинига эса болани бувисиникига олиб бориб қўйганини айтган.

Уч ойдан кейин она бор ҳақиқатни билиб қолди, лекин эр қилган ишини тан олмади.

Хитойликка одам савдоси билан шуғулланиш айби қўйилди. Болани онасига қайтариб беришди.

Яқинда суд жараёни бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!