“Оскар” мукофоти совриндори вафот этди

“Оскар” мукофоти совриндори вафот этди

Актёр Кристофер Пламмер 92 ёшида вафот этди.

“Deadline” хабарига кўра, ушбу маълумотни унинг қариндошлари тасдиқлашган.

"Крис ўз касбини севадиган ва уни ҳурмат қиладиган ғайриоддий одам эди... У ўзининг ижодкорлиги ва инсонпарварлиги билан бизнинг юрагимизда қолади", дейилади хабарда.

Кристофер Пламмер энг яхши иккинчи даражали актёр номинациясида 2012 йилги “Оскар” мукофотининг совриндоридир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!