Осиё чемпионати-2020 лауреатлари эълон қилинди

Осиё чемпионати-2020 лауреатлари эълон қилинди

Осиё чемпионати (U-23) финали Жанубий Корея – Саудия Арабистони (1:0) учрашувидан кейин ташкилотчилар томонидан турнир лауреатлари тақдирланди.

Жанубий Корея олимпия жамоаси мусобақанинг бош соврини ва олтин медалларини қўлга киритиш билан бирга жамоа таркибидаги Вон Ду-Жаэ мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Шунингдек, корейслар посбони Сон Бум Кэун турнирнинг энг яхши дарвозабони дея тақдирланди.

Мезбон саналмиш Таиланд олимпия жамоаси ҳужумчиси Яроэнсак Вонггорн эса Осиё чемпионатининг энг яхши тўпурари деб топилди. Таиландликлар форварди мусобақада 3 та голга муаллифлик қилган. Шунингдек, яна 4 футболчи турнирда 3 тадан гол киритишганди.

(U23) Осиё чемпионати-2020 лауреатлари:

«Энг яхши ўйинчи» - Вон Ду-Жаэ (Жанубий Корея)

«Энг яхши дарвозабон» - Сон Бум Кэун (Жанубий Корея)

«Энг яхши тўпурар» - Яроэнсак Вонггорн (Таиланд).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!