Оренбургда ароқдан заҳарланиб вафот этганлар сони ошмоқда​​​​​​​

Оренбургда ароқдан заҳарланиб вафот этганлар сони ошмоқда​​​​​​​

Орск шаҳрида суррогат спиртли ичимликлар билан оммавий заҳарланиш жиноят иши туфайли 12-айбланувчи ҳибсга олингани ҳақида вилоят судларининг бирлашган матбуот хизматида маълум қилинган.

«Орск шаҳрининг Ленин туман судида қалбаки алкоголли ичимликлар сотишда айбланаётган шахсга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш жараёни давом этмоқда. Икки ойга қамоққа олиш чораси танланди, у суд залида ҳибсга олинди”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ, қўлга олинган 15 кишидан 11 нафари спиртли ичимликларни ноқонуний ишлаб чиқариш, сақлаш ёки сотиш бўйича ҳибсга олинган ёки уй қамоғига юборилган.

Вилоят губернатори ўринбосари - Соғлиқни сақлаш вазири Татьяна Савинованинг айтишича, охирги 24 соат ичида Оренбург вилояти касалхоналарига суррогат спиртидан заҳарланган бирорта ҳам одам ётқизилмаган.

Вилоят ҳокимиятининг сўнгги маълумотларига кўра, Оренбург вилоятида қалбаки спиртли ичимликларни истеъмол қилиш қурбонлари сони 34 кишига етган. Яна 24 киши касалхонага ётқизилган. Афсуски, ўлганлар сони яна кўпайиши мумкин - тўрт киши оғир аҳволда сунъий нафас олдириш мосламасига уланган. Уч бемор доимий гемодиализда қолмоқда.

Фожиа муносабати билан олти нафар вояга етмаган бола ҳам ота, ҳам онасидан ҳам айрилгани хабар берилган.

6-7 октябрга ўтар кечаси Яненский, Домбаровский ва Адамовский туманларининг 36 ёшдан 73 ёшгача бўлган бир неча аҳолиси метанолдан заҳарланиш белгилари билан касалхонага ётқизилган. Маълум бўлишича, уларнинг ҳаммаси битта ишлаб чиқарувчидан алкоголь сотиб олишган. Тергов доирасида Орскдаги савдо-харид базасидан 1279 шиша ароқ мусодара қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!