Оқолтинда икки автомашина тўқнашди ва ёниб кетди

Оқолтинда икки автомашина тўқнашди ва ёниб кетди

2020 йил 26 октябр куни соат 18:45 ларда ҳайдовчи А.Н "Нексия" русумли автомашинасини Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган 4Р33 автомобиль йўлининг 9 километрида Гулистон-Учтом йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб тезлик юқори бўлганлиги сабабли рул бошқарувини йўқотиб қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига ўтиб кетиб, ушбу йўналишда келаётган "Нива Шевролет" русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб йўл транспорт ходисаси содир этган.

Натижада ёнғин келиб чиқиб транспорт воситалари буткул ёниб кетган.

Ҳайдовчиларга ёнғиндан зарар етмаган, ЙТХ натижасида хайдовчилар енгил тан жарохати олиб Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!