Қўшма Штатлар Россия-Украина урушини тугатиш учун БААда ўтказилган уч томонлама музокараларни тарихий воқеа деб атади.
Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт бу ҳақда маълум қилди.
"Ўтган дам олиш кунлари кенг оммага эълон қилинмаган, аммо тарихий бўлган кўп томонлама учрашув бўлиб ўтди. Президент жамоаси тинчликка яқинлашиш учун бу урушнинг иккала томонини ҳам музокаралар столига олиб келди", деди Левитт.
У шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп бу жараёнда шахсан иштирок этаётганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ делегацияси таркибидаги Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткофф ва тадбиркор Жаред Кушнер давлат раҳбарини музокаралар натижалари бўйича мунтазам равишда хабардор қилиб туришади.
Шуни таъкидлаш жоизки, Россия, АҚШ ва Украинанинг хавфсизлик масалалари бўйича уч томонлама ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши 23 ва 24 январь кунлари Абу-Дабида бўлиб ўтди. Томонларнинг фикрига кўра, учрашувлар конструктив ўтди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.