Черногория Европа Иттифоқига аъзо бўлиш музокараларида молиявий назорат бўйича яна бир бобни ёпди.
Кеча Кипр раислигида Черногория учун аъзо бўлиш конференциясининг 25-йиғилиши бўлиб ўтди.
"Ҳозирда жами 13 та боб вақтинча ёпилди, бу мамлакатнинг Европа интеграцияси йўлидаги муҳим ва аниқ тараққиётини намойиш этади. Кенгайиш Европа Иттифоқи учун стратегик геосиёсий устуворлик ва Кипр раислигининг асосий йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда", деди Кипрнинг Европа ишлари бўйича вазирининг ўринбосари Марилена Рауна.
Черногория Европа Иттифоқига аъзо бўлиш музокараларида 33 та музокара кластеридан 13 тасини ёпди.
Мамлакат музокаралар жараёнида бошқа номзодларга қараганда олдинга силжиганлиги сабабли, ушбу ўн йилликнинг охирига келиб блок аъзоси бўлишга умид қилмоқда.
Энди қамчи керак бўлади. Шунинг учун ёшларни тайёрламоқдамиз. “Зумер”ларга спорт залига боришни ва эркакларга хос спорт турлари билан шуғулланишни маслаҳат бераман.
Чагаев нутқи давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ҳозирда яхши эканини, Валуевга ўхшаганлар эса буни бузишга ҳаракат қилаётганини айтди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Эрондаги намойишлар ҳали ҳам куч билан босилиб, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 000 нафар ва ундан ортиқ деб баҳоланмоқда.
АҚШнинг Миграция ва божхона назорати хизмати (ICE) бюрократик хатолик туфайли 2022 йилда содир этилган ва мамлакат тарихидаги энг йириклардан бири ҳисобланган — тахминан 100 миллион долларлик қимматбаҳо буюмлар ўғирланиши ишида гумон қилинган шахсни депортация қилди.
Маълум бўлишича, 2026 йил 24 январь куни соат 19:40 атрофида Истанбул шаҳрининг Шишли туманида чиқиндилар орасидан буюм териб юрган фуқаро контейнер ичида ўралган, бош қисми мавжуд бўлмаган жасадни аниқлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг маълум қилишича, 8 нафар Ўзбекистон фуқаросига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Украина президенти Владимир Зеленский айтишига кўра, Россия ҳар ойда тахминан 35 минг ҳарбийни йўқотмоқда. Бу ўтган йилнинг шу ойидаги 14 минг одам билан солиштирганда сезиларли ўсишдир.