Трамп Афғонистондаги NATO аскарлари ҳақидаги сўзлари учун узр сўраши керак — Германия мудофаа вазири.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус АҚШ президентининг Афғонистондаги NATO миссияларида қатнашган бошқа давлатлар ҳарбийларини “фронт чизиғидан четда тургани” ҳақидаги иддаосини танқид қилди ва Трампни ҳалок бўлган аскарлар оилаларидан узр сўрашга чақирди.
Писториуснинг таъкидлашича, президентнинг сўзлари “одобсизлик ва ҳурматсизлик” бўлиб, узр сўраш “одоб ва ҳурмат белгиси” бўлади. Вазир ARD телеканалига берган интервьюсида, ушбу масалани Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет билан “илк учрашувдаёқ” муҳокама қилиш ниятида эканини билдирди.
Аввалроқ Германия мудофаа вазири Bild нашри билан суҳбатда немис ҳарбийлари Афғонистонда жами 19 йил давомида хизмат қилганини ва Германия NATO миссияси доирасида “жуда катта бадал тўлаганини” эслатиб ўтган эди.
"Афғонистонда Германиянинг 59 нафар аскари ва уч нафар полициячиси жангларда, ҳужумлар оқибатида ва бахтсиз ҳодисалар туфайли ҳалок бўлган. Кўплаб яраланган ҳарбийлар ҳанузгача олган жароҳатларидан ҳам руҳий, ҳам жисмоний азият чекмоқда. Бу уларнинг оилаларига ҳам тааллуқли бўлиб, улар бу оғриқни умр бўйи кўтариб яшашади", — деган Писториус.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Эроннинг янги олий раҳбари Можтаба Хоманаий сайланганидан бери биринчи марта халққа мурожаат қилди. Оятулланинг баёноти миллий телевидениеда намойиш этилди ва маҳаллий онлайн оммавий ахборот воситалари ҳам матнни тарқатди.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.