Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирда телеграм мессенжерида канал-бот ташкил этган шахслар кучли таъсир қилувчи, психотроп ва гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб келиб, фуқарога таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган 0,92 грамм “Аромо клубника” номли воситани 10,1 млн сўмга сотишга келишиб, ушбу пуллар бошқа бир фуқаронинг номидаги пластик картага ўтказиб берилгандан сўнг гиёҳвандлик воситаларини Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, "Алишеробод" МФЙ ҳудудидаги ерга кўмиб қўйганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.