Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги директори вазифасини бажарувчи И.К. (муқаддам судланган) фуқаро Б.К.га ўрмон хўжалиги балансида бўлган 50 сотих ер майдонини 10 000 АҚШ доллари эвазига шартнома асосида ижарага беришга келишиб, олдиндан бўнак сифатида 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, яна бир тезкор тадбирда Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигида ўрмонбеги вазифасида ишловчи М.С. фуқаро С.Ж.нинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги захирасидаги 20 сотих ер майдонини 30 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу ер майдонида турар-жой ва бошқа бинолар қуришга тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, олдиндан бўнак сифатида 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шундан сўнг давом этган тадбирда, ўрмонбеги М.С. фуқародан олган 15 000 АҚШ доллари ҳисобидан 500 АҚШ долларини кадастрлар палатасининг Поп тумани филиали шўъба мутахассиси Б.М.га берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
BBC мухбири маълумотига кўра, Польша томонидан россиялик археолог Александр Бутягиннинг Беларусьга топширилиши Украинада камида тушунмовчилик билан қабул қилинмоқда.