Олимпия ўйинлари бўлиб ўтаётган Токиога тайфун яқинлашмоқда

Олимпия ўйинлари бўлиб ўтаётган Токиога тайфун яқинлашмоқда

Тинч океанидан Олимпия ўйинлари бўлиб ўтаётган Токиога тайфун яқинлашмоқда, дея хабар беради Япония метеорологик хизмати.

"Непартак" тайфуни ғарбга силжиб, Япониянинг шарқий ва шимоли-шарқига яқинлашмоқда ва баъзи олимпия тадбирларига об-ҳаво таъсир қилиши мумкин, чунки хабарларда кучли ёмғир, шамол ва кучли тўлқинлар ҳақида огоҳлантирилган.

Токиодаги ўйинлар ташкилотчилари ҳозирча сешанба кунига белгиланган деярли барча мусобақаларни жадвалга мувофиқ ўтказишни режалаштирганликларини айтишди. Фақат эшкак ешиш ва камондан ўқ отиш бўйича мусобақалар қолдирилди.

Япония метеорология хизмати, ўз навбатида, кутилаётган ёмғир туфайли кўчкилар ва тошқинлар бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Ҳозирда "Непартак" Тинч океанида тахминан 35 км / соат тезлик билан Японияга яқинлашмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!