Олимлар инсони совуқдан асрайдиган крем яратишди

Олимлар инсони совуқдан асрайдиган крем яратишди

Олимлар қаттиқ совуқдан ҳимоя қила оладиган крем яратдилар. У экспериментал сичқонларда синовдан ўтказилди.

Совуқ туфайли тўқималарни кислород билан таъминлаш бузилади. Тана совуқ қотади ва касалланади. Янги крем эса ана шу салбий таъсирларни камайтириши мумкин.

Олимлар ҳужайраларга кириб, улардаги сувнинг музлашига йўл қўймайдиган диметил сулфоксид ҳамда ҳужайра мембраналарини муздан ҳимоя қилувчи поливинил спиртидан фойдалангандилар. Тадқиқотчилар ушбу моддаларнинг оптимал миқдорини аниқладилар. Натижада, 2 фоиз сулфоксид ва 1,6 мг / мл мембрана ҳужайраларнинг 80 фоиз омон қолишига имкон бериши маълум бўлди. Улардан тайёрланган крем эса SynAFP деб номланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!