ОАВ: Украин дори воситалари Ўзбекистонга киритилмаяпти. Бу Ҳукуматнинг Украинага жавобими?

ОАВ: Украин дори воситалари Ўзбекистонга киритилмаяпти. Бу Ҳукуматнинг Украинага жавобими?
Украина тиббиёт ва микробиология саноати иш берувчилар ташкилотлари бирлашмасига (ТМСИТБ)га кўра Ўзбекистон украин фрамацевтика маҳсулотларини мамлакатга киритмай қўйди.

Бирлашманинг таъкидлашича, сўнгги ҳафталар давомида божхонада турган фармацевтика маҳсулотлари текширилмаяпти. Ўзбекистон Давлат божхона хизмати ҳам мазкур ҳолат юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаяпти.

ТМСИТБ ушбу вазият юзасидан мамлакат бош вазири биринчи ўринбосари - Украина Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Степан Кубивга мурожаат қилди. Бирлашма вазир масалага аралашиши ва ечим топиш мақсадида амалий йиғилиш ўтказишини истаяпти.

Украина ТМСИТБ тахминига кўра, божхона расмийлаштируви жараёни тўхтатилиши Ўзбекистон ҳукуматининг Украинада Ўзбекистондан енгил автомобиллар импортига нисбатан суриштирув бошланганига жавобидир.

Эслатиб ўтамиз, Украинада ўзбек енгил автомобилларига нисбатан суриштирув ишлари бошлангач, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қуйи палатасининг икки депутати Расул Кушербаев ва Абдурашид Абдуқодиров Украинага нисбатан чора кўриш кераклиги ҳақида фикр билдирганди.
 
Manba: qalampir.com

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!