Нурмагомедов: "Ҳозир мени ким мағлуб эта олади? Ҳеч ким"

Нурмагомедов: "Ҳозир мени ким мағлуб эта олади? Ҳеч ким"

Аралаш яккакурашлар бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов UFC’нинг икки карра чемпиони Жорж Сен-Пьер билан эҳтимолий баҳс ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.

Нурмагомедовнинг фикрича, ҳозирда уни мағлубиятга учратиш имконсиздир.

«ЖСП - UFC’да қачонлардир иштирок этганлар орасидаги энг буюк жангчи. Агарда бизнинг жанг рўй берса, унда у ҳам мен учун, ҳам унинг учун жуда қийин баҳсга айланади. Мен UFC’да ҳеч қачон мағлубиятга учрамаганман. Ўйлашимча, жуда қаттиқ жангчиман. Менинг фикримча, ҳозир ҳеч ким мени мағлуб эта олмайди, мен барча рақибларни йўқ қиламан», - деди Нурмагомедов.

Ўзининг сўнгги жангида Нурмагомедов Эл Яквинта устидан ғалаба қозониб, UFC чемпиони камарини қўлга киритди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!